“Барселона” Верраттига мухлат берди

10 июль, 00:31 619

“Барселона” Верраттига мухлат берди

Испаниянинг “Барселона” жамоаси Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верраттини ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаган.

“Маrca” нашрининг ёзишича, каталон клуби президенти Жозел Бартомеу Верраттига 31 августга қадар уни кутишга тайёр эканини айтиб ўтган.

Футболчининг ўзи “Барселона”га ўтишга қарши эмас. Бироқ Париж клуби раҳбариятининг Маркони қўйиб юбориш нияти йўқ.