“Барселона” билан келиша олмаган Срна фаолиятини Қатар ёки Хитойда давом эттиради

Донецкнинг “Шахтёр” клуби ҳимоячиси Дарио Срна фаолиятини Осиё қитъасида давом эттириши мумкин. El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича хорватиялик футболчининг хизматларига Қатар ва Хитой клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ 34 ёшли футболчи “Барселона”га ўтиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, Каталония супер клуби Срна билан шартнома шартлари бўйича келиша олмади.

Маълумот учун, Срнанинг “Шахтёр” билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!