"Барселона" бош менежери: Биз Коутиньо ва Дембеле билан шартнома имзолашга жуда яқинмиз

Каталониянинг “Барселона” клуби бош менежери Пеп Сегура жамоани "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ҳамда "Боруссия"Д ҳужумчиси Усмон Дембелелар билан кучайтираётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

“Коутиньо ҳам, Дембеле ҳам жамоамиз сафига қўшилишга жуда яқин туришибди. Ўйлайманки бу ишлар улар “Барселона” либосини кийиши билан якунланади”, - дейди Сегура RAC1 нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!