“Барселона” бугун етакчи футболчиси билан янги шартнома имзолайди

10 март, 09:40 409

“Барселона” бугун етакчи футболчиси билан янги шартнома имзолайди

 

Европа чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатида ишлари юришиб кетган “Барселона” клуби раҳбарияти энди хотиржам тарзда ўз етакчилари билан яна янги шартномаларни тузиш бўйича музокараларни бошлади.

“Барселона” клуби расмий баёнот бериб жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиси Иван Ракитич билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришилганини эълон қилди.

Хорватиялик футболчи энди 2021 йилнинг 30 июнига қадар Каталонияда қолади ва бу битим бугун имзоланади. Унга кўра футболчининг трансфер нархи 125 миллион евро қилиб белгиланди.

Ракитич “Барселона” таркибига 2014 йили “Севилья”дан келиб қўшилган. Шу кунгача 145 та ўйинда қатнашиб, 23 та гол урган.

SPORTS.uz