"Барселона" чемпионатда ғолиб чиқиш йўлини топди

15 март,2017, 18:50 983

"Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси мавсум сўнггига қадар каталонияликларнинг Испания чемпионатида ғолиб чиқиши учун жамоада ўйновчи мураббий бўлиб тўп суради. Бу ҳақда Diario Gol нашри хабар тарқтмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича агрентиналик футболчи жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг таркиб танлашдаги фикрларига қўшилмайди. Мессининг фикрича "Барселона"да ҳамон Примерода ғолиб чиқиш имконияти мавжуд. Бу борадаги ҳал қилувчи баҳс 23 апрель куни "Саньтяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Айни дамда "қироллик клуби" каталонияликлардан 2 очко кўп жамғарган ҳолда 1-ўринда боришмоқда. Таъкидлаш керакки бунлан ташқари "Реал" заҳирасида "Сельта"га қарши ўйин ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг амалдаги бош мураббийи Луис Энрике жорий мавсум якунида жамоадан кетиши ҳақида маълум қилган.