“Барселона” дарвозабонини текинга бериб юборди

“Барселона” дарвозабони Хорди Масип фаолиятини Испания иккинчи дивизионида тўп сурадиган “Вальядолид” жамоасида давом эттиради. 28 ёшли дарвозабон каталонияликлар сафини эркин агент мақомида тарк этди ва янги жамоаси билан уч йиллик шартнома имзолади.

Масип “Барселона” академияси тарбияланувчиси саналади. Бироқ голкипер асосан ёшлар жамоаси сафида тўп сурган.

Маълумот учун, у “кўк-анорранглилар” сафида бор йўғи 4 ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!