“Барселона” энг тезкор ҳимоячига яна қизиқа бошлади

21 июнь,2017, 10:01 676

“Барселона” энг тезкор ҳимоячига яна қизиқа бошлади

 

“Барселона” клуби “Арсенал” ярим ҳимоячиси Эктор Бельеринга яна қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Каталонияликлар испаниялик тезкор ҳимоячи учун 20 млн фунт стерлинг ҳамда Рафиньяни қўшиб бермоқчи. “Арсенал” эса Бельеринни сотиш нияти йўқ эканини билдирганди.

Қайд этиш керакки, 22 ёшли испаниялик футболчи “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 16 ёшида 500 минг евро эвазига “Арсенал”га кўчиб ўтганди.

Ўтган мавсум давомида Эктор Бельерин “тўпчилар”нинг барча мусобақаларида 42 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол киритишга муваффақ бўлганди.