“Барселона” эртага махсус либосда майдонга тушади(фото)

19 август,2017, 00:53 1414

“Барселона” эртага махсус либосда майдонга тушади(фото)

Каталониянинг “Барселона” жамоаси Испания чемпионати 1-турида “Бетис”га қарши баҳсда махсус либосда ўйнайдиган бўлди.

Унга кўра, либоснинг орқа қисмида одатдагидек, футболчиларнинг фамилияси эмас, балки “Барселона” ёзуви бўлади.

Шунингдек, либоснинг олд қисмида “TotsSomBarcelona ””(“Биз – барчамиз Барселона”) номли хештэг ёзуви қайд этилган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча оқшом Барселонада содир бўлган теракт оқибатида 13 инсон халок бўлди ва 100 га яқин инсон жабрланди.

Испанияда шу муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинди. Ла лига ўйинлари эса 1 дақиқалик сукут билан бошланадиган бўлди.