"Барселона" фикридан қайтмайди

12 март, 20:30 712

 

Каталония клуби жамоанинг ўнг қанот ҳимоячиси масаласини нақд ўн йилга ёпмоқчи. Айнан мана шу позицияси заиф бўлган жамоа раҳбарияти бу жойга "Арсенал"нинг истеъдодли ёш ҳимоячиси Эктор Бельеринни олиб келишга уринмоқда. Гарчи бу трансферни амалга ошириш мураккаб бўлса-да, каталонияликлар фикридан қайтмаяпти.

Музокаралар бир неча ойдан бери узлуксиз давом этмоқда ва "барселона" ўзи учун ижобий янгилик кутмоқда. Чунки клуб спорт директори Роберт Фернандес Лондонга бориб ҳимоячининг агентлари билан гаплашди.

Қизтиғи, Эктор Бельерин аслида "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011 йили клуб уни "Арсенал"га қўйиб юборган.

SPORTS.uz