"Барселона" футболчилари Мессисиз қолишдан қўрқмоқда

 

"Барселона" ўз етакчиси Лионель Месси билан ҳали янги шартнома борасида келиша олгани йўқ. Айни пайтда аргентиналик ҳужумчини ўз сафида кўришни истаётган клублар трансфер суммаси ва маош бобида мисли кўрилмаган таклифларни бермоқда.

"Барселона" футболчилари эса Лионель Месси бошқа клубга ўтиб кетишидан хавотирда. Улар ҳужумчининг ўзидан Каталонияда қолишни ва янги шартнома имзолашни сўрашди.

"Барселона" ўйинчилари клуб раҳбарияти жаҳоннинг энг яхши футболчиси мавқеи мос шартнома таклиф қилиши керак деган фикрда. Каталония клуби хўжайинлари эса Лионель Месси қандай шароит бўлишидан қатъий назар шу жамоада қолишига ишонч билдирмоқда.

Месси жорий мавсумда Испания чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушди ва 14 та гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!