“Барселона” футболчилари суперғалаба учун қанча олади

10 март, 19:45 710

“Барселона” футболчилари суперғалаба учун қанча олади

 

 

Европа чемпионлар лигасида мураккаб учрашувда ПСЖ жамоасини мағлуб этиб кейинги босқичга йўлланма олган “Барселона” футболчилари суперғалаба учун тақдирланадиган бўлди.

Каталония клуби раҳбарияти майдонда тўп сурган ўйинчилар билан бирга захирада қолган футболчиларига ҳам пул мукофотларини беришни мақсад қилди.

Маълумотларга қараганда, ПСЖга қарши ўйинга тушган ҳар бир футболчи 400 минг евро миқдорида мукофот пули олади. Захирада қолган ўйинчиларга сал камроқ берилади.

ПСЖ раҳбарияти жамоа кейинги босқичга чиқса ҳар бир футболчига 1 миллион евро миқдорида мукофот пули ваъда қилганди.

SPORTS.uz