"Барселона" футболчиси "МЮ"га ўтишга рози бўлди

23 март,2017, 10:57 1069

 

Тобора яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар мавсуми мухлису мутахассислар эътиборини ҳозирдан тортмоқда.

Европанинг гранд клублари ўз таркибии кучайтириш мақсадида суперфутболчилар учун курашни ҳозирдан бошлаган. Айтиш жоизки,айрим катта клублар ўзлари истаган футболчиларнинг траснфери бўйича уларнинг розилигига эришди.

Хусусан, тажрибаои ҳимоячига эҳтиёж сезаётган "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Барселона" футболчиси Хорди Альбани жамоага келишга кўндирди.

Испания терма жамоаси ҳимоячиси мавсум якунланиши билан "Олд Траффорд"га кўчиб ўтишга дастоабки розилигини берган.

Альба жорий мавсумда барча турнирларда 29 та учрашувда қатнашиб, битта гол урди.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.