“Барселона” футболчиси “Валенсия”га ўтиши мумкин

“Барселона” ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара ушбу ёзда жамоасини алмаштириши мумкин деб ёзмоқда Мundo Deportivo нашри.

Ушбу манбанинг хабарига кўра, Бразилия терма жамоаси аъзосига “Валенсия” клуби қизиқиш билдирмоқда. Рафиньянинг отаси ва агенти саналган Мазиньо эса “кўршапалаклар” билан музокара ўтказиш учун Валенсия шаҳрига учиб кетгани айтилмоқда. Трансфер суммаси эса 30 млн еврога тенг бўлиши айтилмоқда.

Алькантара 2018 йилги ЖЧда ўйнашни истамоқда ва футболчи “Барселона”да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаслигидан ҳавотирда. Шу боис Рафинья жамоасини ўзгартириш истагидадир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!