"Барселона" футболчиси қайта жарроҳлик столига ётқизилиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳамда Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара тиззасидан қайта операция қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтиш лозимки, футболчи ўтган мавсум якунида жисмоний машғулотлар пайтида тиззасида кучли оғриқ ҳис қила бошлаган ва шундан сўнг жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлган эди. Шундан сўнг у 5 ой давомида ўз соғлигини тиклаш билан шуғулланди. Бироқ, ҳозирча унинг ҳолатида ўзгаришлар юз бермаяпти.

Агар яқин ҳафталар ичида Рафинья ўзини яхши ҳис қилмайдиган бўлса, у яна жарроҳлик столига ётқизилиши мумкин. Ушбу операция жорий йил сўнггига қадар амалга оширилиши шарт, чунки у Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ–2018да иштирок этмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!