“Барселона” футболчиси терма жамоадаги фаолиятини тугатганини эълон қилди

6 июнь, 22:15 893

“Барселона” футболчиси терма жамоадаги фаолиятини тугатганини эълон қилди

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Туран Туркия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Бунга қадар эса Туркия термаси бош мураббийи Фотих Терим “Мilliyet” газетаси мухбири билан футболчи ўртасида содир бўлган воқеадан сўнг Туранни терма жамоа таркибидан тушириб қолдирган эди.

“Тушунишимча, вақт келди. Мен Туркия термасидаги фаолиятимни якунлайман. Ўз Ватанимни севаман ва унинг  шарафини ҳимоя шараф билан ҳимоя қиламан. Бироқ мен ҳар доим таъкидлаб келганман, жамоага керак бўлмасам, термадаги фаолиятимни якунлайман”, – деб футболчининг сўзларини келтириб ўтди АFP нашри.

Маълумот учун, 30 ёшли Арда Туркия термаси сафида 90 та учрашув ўтказган эди.