"Барселона" футболчисини 10 млнга Хитой клубига сотади

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

“Блаугранаслар” аргентиналик футболчини “Хэбэй Чайна Форчун”га 10 млн еврога сотишга рози бўлди. Унга кўра, Маскерано Хитой клуби билан икки йиллик шартнома имзолайди. Келишув 1 январ куни имзоланади.

“Хэбэй”даги икки йили давомида эса Маскерано 19 млн евро ишлаб  топади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!