“Барселона” футболчисини “Ювентус”га сотмади

“Барселона” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Андре Гомишни “Ювентус”га сотишдан бош тортди. El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, каталониялик устози Эрнесто Вальверде янги мавсум олдидан португалиялик футболчини сотишни тақиқлаб қўйди.

Манбада ёзилишича, “Ювентус” раҳбарияти "Барселона"нинг рад жавобидан кейин бошқа ҳимоячи қидиришни бошлаб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!