“Барселона” футболчисини термадан четлатишди

6 июнь,2017, 20:03 909

“Барселона” футболчисини термадан четлатишди

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран Туркия терма жамоаси таркибидан тушириб қолдирилди.

Боиси, футболчи Туркия термаси сафида Италияга учиб келди. У ердан жамоа Косово билан ўйинга тайёрланиш учун Словенияга учиши керак эди.

Туран 2016 йилги Европа чемпионатидан сўнг уни танқид қилган “Мilliyet” газетаси мухбири Билол Мешени ҳақоратлади ва термадаги шериклари уларни ажратишди.

Мазкур воқеадан сўнг терма жамоа бош мураббийи, Туркия Футбол Федерацияси президенти Йилдирим Демиронен ва футболчи билан учрашув бўлиб ўтган ва якунда “Барселона” футболчисини таркибдан тушириб қолдиришга қарор қилишди.