“Барселона” ҳакамлар хатоси туфайли сафарда “Бетис” билан дуранг ўйнади

CHERY AUTO

 

Испания чемпионати 20-турида “Барселона” сафарда “Бетис”га қарши баҳс олиб борди. Мазкур беллашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Алекс Алегрия гол киритган бўлса, 90-дақиқада Луис Суарес ҳисобни тенглаштирди.

Қайд этиш керакки, вазиятлардан бирида “Барселона” гол урганди, аммо ҳакам уни инобатга олмади. Испания чемпионатида ҳозирча голни аниқлайдиган тизим йўқ.

Шунга қарамай, каталонияликлар навбатдаги ўйинда очко йўқотди.

Бетис – Барселона 1:1

Голлар: 1:0 – 75 Алегрия, 1:1 – 90 Суарес

Бетис – Адан, Пиччини, Тошка, Пеццелья, Манди, Себальос, Пардо (Донк, 69), Петрос, Дурмиси, Алегрия, Рубен Кастро.

Барселона –  тер Стеген, Пике, Матье, Динь (Альба, 68), Алеиш Видаль, Ракитич, Денис Суарес (Андре Гомеш, 59), Туран (Серджи Роберто, 68), Неймар, Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Пике (43), Петрос (67), Ракитич (70), Рубен Кастро (78), Андре Гомеш (78).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!