“Барселона” ҳаммадан кўп гол урди

27 апрель, 09:26 389

“Барселона” ҳаммадан кўп гол урди

 

“Барселона” жамоаси Испания чемпионати 34 турида “Осасуна”ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Испания чемпионати доирасида киритган голлари сонини 101 тага етказди.

Каталонияликлар Европа миллий чемпионатлари клублари орасида жорий мавсумда бу натижани қайд этган биричи клуб бўлди. Ҳеч қайси клуб ўз чемпионатида ҳозирча 100 ёки ундан ортиқ гол урмади.

Таққослаш учун, Франция чемпионати етакчиси “Монако” 33 ўйинда 92 та, Италия чемпионати пешқадами “Ювентус” 33 ўйинда 68 та, Англия чемпионати пешқадамлари “Челси” ва “Тоттенхэм” 33 ўйинда 69 тадан, Германия чемпионати етакчиси “Бавария” эса 30 учрашувда 73 та гол урган.

Шунингдек, “Барселона”дан битта кам ўйин ўтказган “Реал” 90 марта рақиблар дарвозасига гол урди.  

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.