"Барселона" ҳамон Коутиньодан умидини узмаяпти

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳамон “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиб олишдан умидини узмаяпти.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” бразилиялик футболчини трансфери борасида январда мерсисайдликларга яна бир бор расмий таклиф билан чиқишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ўтган ёзги трансферлар даврида ҳам Коутиньони сотиб олиш борасида бир неча бор уриниб кўрган, бироқ якунда рад жавобини олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!