"Барселона" ишончни оқламаган футболчисига имкон беради

 

"Барселона" клуби жорий мавсумда асосий таркибга киролмаган ҳимоячи Алейкс Видалга мавсум охиригача имконият берадиган бўлди.

- Айни пайтда бизга Видалнинг ҳаракатлари ва ўйини маъқул келяпти ва унда ўсиш бор, - деди Каталония клуби спорт директори Роберт Фернандес.

"Барселона" таркибида энди учта ўйин ўтказган футболчи гол уришга ҳам эришди. Мавсум бошланганидан буён Алейкс Видалнинг "Барселона"да кетиши ва унга ишонч билдирмаётган бош мураббий Луис Энрике бош футболчи қидираётгани ҳақида кўп хабар тарқатилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!