Барселона клуби 210 та ўйинда иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди

29 март,2017, 21:15 822

Барселона клуби 210 та ўйинда иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди

 

Испания чемпионатида Барселона шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Эспаньол" клуби раҳбарияти жамоа сардори Хави Лопес билан янги шартнома тузди.

Янги битимга кўра, 31 ёшли футболчи яна икки йил давомида "Эспаньол" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Хави Лопес ушбу жамоа сафида 2007 йилдан буён ўйнаб келмоқда ва ҳозиргача 210 та учрашувда иккита гол урган.

SPORTS.uz