“Барселона” мавсумни битта соврин билан якунлади

28 май, 08:08 245

“Барселона” мавсумни битта соврин билан якунлади

 

“Барселона” жамоаси Испания Кубоги финалида “Алавес” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринга эга бўлди

Каталонияликлар Испания чемпионлиги учун баҳсда иккинчи ўрин билан чекланди. ЕЧЛ мусобақасида эса Луис Энрике жамоаси чорак финалда "Ювентус" томонидан тўхтатилган эди. 

Шундай қилиб, Испания Кубоги "Барселона" учун жорий мавсумаги ягона соврин сифатида қайд этилади.