"Барселона" ўтган мавсум рекорд даражада даромад кўрди (фото)

Каталониянинг “Барселона” клуби ўтган 2016-2017 йилги мавсумда рекорд даражада даромад кўрганини эълон қилди.

Унга кўра “кўк-анор ранглилар” ўтган мавсум жами 708 миллион миқдорида ишлаб топишган. Шуларнинг 677 миллиони ҳаражатлар учун ишлатилган бўлса, қолган 37 миллиони соф фойдани ташкил этган.

Клуб раҳбариятининг маълум қилишича “Барселона”нинг келгуси мавсумдаги даромади 897 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда. Харажатлар эса 865 миллион евро бўлади. Кутилаётган соф фойда эса 27 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!