"Барселона" ўз футболчисини ортга қайтаради

22 март,2017, 10:10 610

 

 

"Барселона" спорт директори Роберт Фернандес клуб тарбиялаган ва кейинчалик бошқа жамоаларга бериб юборган футболчилардан бирини ортга қайтариш ҳаракатида эканини маълум қилди.

Каталонияликларнинг спорт директори "Эвертон"га тегишли бўлган ва ижара асосида "Милан"да тўп сураётган Херард Деулофеуни назарда тутмоқда.

- Деулофеуни қайта қўлга киритиш имконига эга эканимиз бизни хурсанд қилади, - деди Роберт Фернандес. - У "Эвертон"да ўйин амалиётига эга эмасди. "Милан"га ўтиб ўзини кўрсата бошлади ва Испания терма жамоасига таклиф қилинди. Энди уни Каталонияга қайтришимиз керак.

Деулофеуни ортга қайтариш учун "Барселона" 12 миллион евро харажат қилишига тўғри келади.

SPORTS.uz