"Барселона" ўзи сафига франциялик футболчини қўшиб олмоқчи

30 май, 11:30 477

Франциянинг “Ницца” клуби ярим ҳимоячиси Жан Мишель Сери “Барселона”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Таъкидлаш лозимки, 26 ёшли франциялик футболчи каталонияликларнинг марказий чизиғини кучайтириши айтилмоқда. Transfermarkt сайтида Серининг трансфер нарҳи 12 млн евро деб кўрсатилган.

Маълумот учун, Жан Мишель Сери якунланган мавсумда “Ницца” сафида жами 39та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Расман! Эрнесто Вальверде “Барселона” бош мураббийи>>>

Расман! Тер Штеген 2022 йилга қадар “Барселона”да қоладиган бўлди >>>