“Барселона” ўзига Париждан зўр ҳимоячи топди, бироқ...

23 апрель,2017, 12:15 555

“Барселона” ўзига Париждан зўр ҳимоячи топди, бироқ...

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Сержа Орье фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.

L’Equipe нашрининг хабар беришича “Барселона” клуби вакили Арьедо Браида яқинда футболчининг кот-д’ивуарлик футболчининг агенти билан унинг трансфери борасида гаплашган. Тарқатилган хабарларга кўра Орьенинг вакиллари келажакда “Барселона”нинг мураббийи ким бўлишига қараб ўз қарорини айтади.

Таъкидлаш керакки, каталонияликлар 24 ёшли футболчи учун 20 млн евродан воз кечишга тайёр. Аммо, парижликлар президенти Носир Аль-Хелаифи иқтидорли футболчисини сотмоқчи эмас ва унга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, Орье жорий мавсум жами 28та учрашувда иштирок этиб, 5та голга ассистентлик қилишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.