"Барселона" ўзининг Ла Лигадаги рекордини такрорлади

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 15-турида “Барселона” сафарда “Вильярреал” меҳмони бўлди ва 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг каталонияликлар ўзларининг мағлубиятсиз серияларини 21тага етказиб олишди ва бу борадаги клуб рекордини такрорлашди.

Айтиш лозимки, “Барселона” сўнгги марта чемпионатнинг 2016/17 йилги мавсум 31-турида “Малага” клубига (0:2) имкониятни бой бериб қўйган эди. Ўша мағлубиятга қадар эса каталонияликлар 18та ғалаба ва 3та дуранг қайд этишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!