"Барселона" президенди 29 май куни жамоага янги мураббий тайинланишини тасдиқлади

22 май, 12:55 626

Каталониянинг “Барселона” клуби президенти Хозеп Бартомеу жамоага келадиган янги мураббий номи қачон эълон қилинишини айтди.

“29 май куни бизда директорлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади ва айнан шу куни жамоанинг янги мураббийи номи элон қилинади.

Вальверде? Биз шартномаси тугаётган мураббийни танлаганмиз”, - дейди Бартомеу.

Аввалроқ, бир қатор ОАВлар “Барселона” “Атлетик” мураббийи Эрнесто Вальверде билан 2 йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Барселона" "Реал"ни чемпионлик билан табриклади>>>

“Барселона”ни 4 та гол ҳам чемпион қила олмади (Видео)>>>

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.