“Барселона” президенти Маурисио Почеттино билан музокара ўтказди

25 март, 15:10 394

“Барселона” президенти Маурисио Почеттино билан музокара ўтказди


“Барселона” клуби президенти Хосеп Бартомеу “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттино билан музокаралар ўтказди. “Кўк-анорранглилар” аргентиналик мутассисни мавсум якунида бош мураббийликка таклиф қилган.

Учрашув Каталония пойтахтидаги энг номдор ресторанларидан бирида ташкил этилган. Суҳбат нима билан якунлангани ҳозирча сир сақланмоқда.

pocettino

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” раҳбарияти ёзда жамоани тарк этадиган Луис Энрике ўрнига ўринбосар қидиришда давом этмоқда. Испан ОАВ ушбу лавозимга Хорхе Сампаоли, Эрнесто Вальверде, Массимилиано Аллегри ва Рональд Куман номзодлари ҳам борлигини маълум қилган.