“Барселона” президенти: Неймар бизга керак

28 июль, 00:34 495

“Барселона” президенти: Неймар бизга керак

Испаниянинг “Барселона” клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳужумчи Неймарнинг Франсиянинг ПСЖ жамоасига ўтиши борасидаги саволга жавоб қайтарди.

“Неймар – бизнинг энг яхши футболчиларимиздан биридир. Шундай экан, биз бу футболчини қўйиб юборишни истамаймиз. Биз Неймар жамоада қолишини истаймиз. Унинг шартномаси яна тўрт мавсумга мўлжалланган. Бошқа нарса айтиш ниятим йўқ. Бироқ у бизга керак. Чунки, “Барселона” совринлар ютишни истайди ва бунинг учун бизга кучли футболчилар зарур”, –  деб айтиб ўтди каталонияликлар президенти.