“Барселона” раҳбарлари мураббийликка “ПСЖ” собиқ мураббийини олиб келишмоқчи

“Барселона” клуби раҳбарияти бош мураббийликка номзодларни излашда давом этмоқда. Cаtalunya Radio нинг хабар беришича, “блаугранаслар” раҳбарияти “Бордо”, “ПСЖ” хамда Франция термасининг собиқ мураббийи Лоран Блан билан алоқага чиқишган. Каталонияликлар франсиялик мутахассисдан таклиф билдирилса, чақирувга тайёрми ёки йўқ, шуни билишни исташган.

Хабарингиз бор, “Барселона”нинг ҳозирги мураббийи  Луис Энрике мавсум якунлангач,  жамоани тарк этишини эълон қилган эди. Испан ОАВлари унинг ўрнини “Атлетик” устози Эрнесте Валвьерде хамда Луис Энрикенинг ёрдамчиси Хуан Карлос Унсуэлар ҳам эгаллаши мумкинлиги тўғрисида хабар тарқатган эди.

Маълумот учун, Блан “Бордо” ва “ПСЖ” бошқарувида жами 4 бор Франция чемпионлигини қўлга киритган.

SPORTS.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!