“Барселона” скаутлари “бир ўқ билан икки қуённи урди”

23 август, 08:29 999

“Барселона” скаутлари “бир ўқ билан икки қуённи урди”

Испаниянинг “Барселона” жамоаси скаутлари Германия Бундеслигаси 1-туридан ўрин олган “Шальке-04” ва “РБ Лейпциг” жамоалари ўртасидаги баҳсни томоша қилишди.

Каталон ОАВда ёзишларича, улар Бальде Кейта(“РБ Лейпциг”) хамда Леон Горецка(“Шальке-04)”ларнинг ўйинини кузатиш учун ташриф буюришган.

Ҳар икки футболчи ҳам марказни кучайтириш учун олиб келиниши айтилмоқда.