"Барселона" скаутлари кимни кузатишмоқда?

Франциянинг “Лион” клуби марказий ярим ҳимоячиси Люк Тузар “Барселона”нинг қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича каталонияликлар скаутлари 20 ёшли франциялик футболчини доимий тарзда кузатиб боришмоқда ва Франция ёшлар терма жамоаси аъзосининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилишмоқда. Айтиш керакки, Тузар жисмонан ва техник томондан етук футболчи ҳисобланади.

Маълумот учун, футболчининг “Лион” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt нашри эса унинг трансферини 10 млн еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!