“Барселона” трансфер борасида жентельменлик қилди

Испаниянинг “Барселона” жамоаси “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманнни бу йил сотиб олмайдиган бўлди.

“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу телефон орқали “Атлетико” ижрочи директори Мигель Анхель Марин билан сухбатлашди. Бартомеу унинг жамоаси Гризманнга қизиқиш билдираётганини айтиб ўтди.

Марин “матрасчилар” янги футболчилар сотиб ололмаслиги ҳақида айтиб ўтди ва жамоа Гризманннинг ўрнини бу мавсум бошқа футболчи билан тўлдириш имконияти бўлмаслигини таъкидлади.

Томонлар жентельменларча қароқ қабул қилишди. Унга кўра, каталонияликлар ушбу трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Антуанга бошқа қизиқиш билдирмайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!