“Барселона” трансферлар учун 100 млн евро сарфлайди

1 май, 17:35 437

“Барселона” трансферлар учун 100 млн евро сарфлайди


“Барселона” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида таркибни кучайтиришни мақсад қилган. Шу сабаб каталонияликлар янги футболчиларни харид қилиш учун 100 млн евро сарфлашга тайёр.

Бироқ “Барселона” раҳбарлари бунинг учун бир нечта футболчисини сотишига тўғри келади. Улар ҳозирда икки нафар ҳимоячи ва ярим ҳимоячи олишни режалаштирмоқда. Бу рўйхатдан Эктор Бельерин, Тео Эрнандес, Филиппе Коутиньо, Марко Верраттилар ўрин олган.

Аммо Арда Туран ва Жереми Матьени бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.