"Барселона" универсал ўйинчини кутмоқда

22 март,2017, 19:00 613

"Барселона" ўз таркибини кучайтириш учун "Севилья" ярим ҳимоячиси Витолони ёзда трансфер қилиш ҳаракатига тушди.

Каталонияликларга бу футболчининг универсаллиги ёқмоқда. Витола ҳар икки қанотда ишончли ўйин кўрсата олади. Витолонинг трансфер суммаси 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ, "Севилья" бу суммаси пасайтириши ҳам мумкин.

Витоло Испания чемпионатининг 24 та учрашувида тўртта гол урди ва шунча голли пас берди.

SPORTS.uz