"Барселона" уругвайлик вундеркиндни олиб келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мунтазам таркибини истеъдодли ёшлар билан кучайтиришга одатланган "Барселона" Уругвайдан яна бир истеъдодли ёш футболчини топиб келди.

 

Уругвай ёшлар терма жамоаси ва "Пеньярол" клубининг 18 ёшли ҳимоячиси Сантьяго Буэно Каталония клуби билан шартнома имзолад. Бу ҳақида яқин вақт ичида расман эълон берилишини маълум қилинди.

Айни пайтда "Барселона" раҳбарлари Буэнодан қай мақсадда фойдаланиш борасида муҳокама ўтказишмоқда. Каталонияликлар ёш футболчини ижарага бериш, иккинчи таркибга қўшиш ёки асосий жамоага жалб этиш масаласини ҳал қилишмоқда.

"Пеньярол" жамоаси тарбияланувчиси бўлган Буэно 33 та учрашувда майдонга тушган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!