"Барселона" ва "Арсенал" 17 ёшли вундеркинд учун курашмоқда

26 июнь, 23:32 394

“Барселона” хамда Лондоннинг “Арсенал” жамоалари Португалиянинг “Брага” жамоаси ҳужумчиси Педру Нету учун кураш олиб бормоқда.

Португал нашрларида ёзилишича, “тўпчилар” 17 ёшли вундеркинд учун “Брага”га 15 млн евро таклиф этган. Бироқ Португал клуби бу таклифни рад этган. Зеро, футболчининг шартномасида бадал пули 20 млн евро этиб белгиланган.

“Барселона” ҳам Нетуга 15 млн евро таклиф этиши кутилмоқа.

Маълумот учун, Нету якунланган мавсумда Португалия чемпионатида икки ўйинда иштирок  этди ва битта гол киритишга муваффақ бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.