"Барселона" ва "Бавария" "Реал"да ўйнаган футболчини "овлаяпти"

27 март, 13:56 634

 

 

Ёзги трансферлар мавсуми яқинлашган сари Европанинг гранд клублари ўзларига керак футболчилар билан келишиб олишга ҳаракат қилмоқда. Испания гранди "Барселона" ва Бундеслиганинг энг қудратли кулби "Бавария" айни пайтда "Айнтрахт" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Омар Маскарелни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Илгари "Реал"нинг ўринбосарлари таркибида тўп сурган 24 ёшли Омар Маскарел Хаби Алонсонинг ўрнини босишга қодир экан.

Жорий мавсумда Маскарел 23 та учрашувда иштирок этди. Унинг "Айнтрахт" билан шартномаси 2019 йилгача давом этади.

SPORTS.uz