"Барселона" ва "Ювентус" суперфутболчини талашмоқда

 

Европанинг икки гранд клуби - "Барселона" ва "Ювентус" келаси мавсум олдидан майдон марказини ушлаб турадиган футболчи олишни мақсад қилган. Албатта бу икки клуб жаҳоннинг энг яхши футболчилари орасидан ўзига ҳар томонлама мос чарм тўп устасини олади.

Каталония ва Турин клублари раҳбарлари айнан ўзларига керак бўлган футболчи ПСЖ таркибида тўп сураётган Адриен Рабио эканига ишонишмоқда. Аслида ҳар икки клуб ПСЖнинг бошқа вакили Марко Вераттини олчоқчи эди. Унинг трансфер нархи 80 миллион еврога кўтарилгач, ўз эътиборларини Рабиога қартишди.

21 ёшли Адриен Рабио ПСЖ академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда барча турнирларда 30 та ўйин ўтказган футболчи учта гол урди ва тўртта голли пасга муаллифлик қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!