Барселона янги бош мураббийи борасидаги хабарларга аниқлик киритди

"Барселона" клуби раҳбарияти "Атлетик" Бильбао бош мураббийи Эрнесто Вальверде борасидаги хабарларни рад этди. 

- 29 майга қадар янги бош мураббий ҳақида бирор масалага ойдинлик киритилмайди. Биз фақатгина Испания кубоги финалидан кейингина бир қарорга келамиз, - дейди клуб вакили Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, каталонияликлар устози луис Энрике мавсум сўнгида жамоани тарк этишини маълум қилганди.

Шаҳзода Абдуллаева тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!