“Барселона” ярим ҳимоячиси даҳшатли жароҳат олди

 

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс “Эйбар”га қарши (4:0) Ла Лига 19-турида жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Учрашувнинг 10-дақиқасида рақиб футболчиси Бускетснинг оёғига шикаст етказди ва испаниялик футболчи ўйинни давом эттира олмади.

Унинг ўрнига захирадан Денис Суарес тушди. Айнан Денис ушбу учрашувда ҳисобни очишга муваффақ бўлганди.

Тиббий текширувдан сўнг Бускетснинг тўпиғи чиқиб кетгани маълум бўлди. Унинг тикланиб, сафга қайтишига камида 4 ҳафта керак бўлиши таъкидланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!