“Барселона” ёзда Маскерано, Матьё ва Туранни сотади

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ёзда ўз таркибидаги айрим футболчилар билан ҳайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Football Espana хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар ёзги трансферлар мавсумида жамоа футболчилари Хавьер Маскерано ва Жереми Матьё билан ҳайрлашмоқчи. Шунингдек, Арда Туран ҳам Ла Лигани тарк этиши мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, Арда Туранга Хитойдан таклифлар бўлганди. Аммо футболчининг ўзи ҳозирча Европадан кетмоқчи эмаслигини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!