“Барселона” ёзда “Севилья” ҳимоячисини сотиб олмоқчи

 

“Севилья” клуби ҳимоячиси Клеман Лангле ёзги трансфер мавсумида бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, франциялик 22 ёшли футболчига “Барселона” қизиқиб қолди. Ҳимоячи 2017 йил бошида Франциянинг “Нанси” клубидан 4,5 миллион евро эвазига “Севилья”га келиб қўшилганди.  

Каталонияликлра Ланглени ўз сафига қўшиб олиши учун 45 миллион евро сарфлаши керак бўлади. Футболчининг шартномасида айнан мана шу сумма товон пули сифатида кўрсатилган.

Жорий мавсумда Клеман Лангле Испания чемпионатининг 30 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!