“Барселона” ёзда анча жиддий бўлган трансферни амалга оширмоқчи

19 март,2017, 17:06 802

“Барселона” ёзда анча жиддий бўлган трансферни амалга оширмоқчи

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ёзги трансферлар учун режалар тузиб қўйди. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар марказни кучайтиришга жиддий киришишган. Бунинг учун “кўк-анор рангликлар” “Ливерпул”дан Филиппе Коутиньо ва ПСЖдан Марко Верраттига кўз тикишган.  

Ушбу ярим ҳимоячилар Андрес Иньестанинг ўрнини тўлдиришга мўлжалланмоқда.