"Барселона"да ишлари юришмаган футболчи "Интер"га ўтиб кетиши мумкин

25 май, 13:50 469

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Люк Динь ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Sport.es нашрининг хабар беришича, 23 ёшли франциялик футболчининг хизматларига Миланнинг “Интер” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра Диннинг ўзи “нерадзуррилар” сафига ўтишга розилик берган.

Эслатиб ўтамиз, Динь учун Италия А Серияси бегона эмас. Боиси, у 2015/16 йилги мавсумни Римнинг “Рома” клубида ижара асосида ўтказган.

Вальверде "Барселона"га "Арсенал" ҳимоячисини сотиб олмоқчи>>>

Қайси жамоалар ЕЧЛни гуруҳ босқичидан бошлайди?>>>