“Барселона”да тўп сурган ёш иқтидор “Валенсия”га керак бўлиб қолди

 

Испаниянинг “Валенсия” жамоаси Германиянинг “Гамбург” ярим ҳимоячиси Ален Халиловичга қизиқиш билдирмоқда, дея маълум қилади Bild нашри.

Хабарда маълум қилинишича, “кўршапалаклар” “Барселона”нинг собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Жорий мавсумда Алек Халилович “Гамбург” сафида 6 учрашув ўтказиб, атиги 1 ўйинда асосий таркибда тушганди. Хорватиялик футболчининг клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!