"Барселона"дан кетаётган Луис Энрикега янги иш жойи топилди

14 март,2017, 20:19 1186

 

Жорий мавсум якунлангач, "Барселона" бош мураббийи Луис Энрике бош мураббий вазифасини топширади. Испаниялик мутахассис мавсум қандай якунланишидан қатъий назар, клубдан кетади. Айни пайтда Каталония клуби раҳбарлари унинг ўрнига муносиб мураббий қидирмоқда.

Ўз навбатида Луис Энрике ҳам ўзига иш топиши керак. Айни пайтда бу мутахассис билан ишлаш мақсадини билдираётган клублар кам эмас. Хусусан, "Рома" ёзда Луис Энрикега иш таклиф қилади. "Рома"нинг ҳозирги мураббийи Лучано Спалетти мавсум якунланиши билан клубдан кетишини маълум қилган.

Ҳозир "Рома" Италия чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда.

SPORTS.uz